Линклар

БМТ тожикларга ёрдам беради


БМТ Озиқ-овқат дастури тожикистонлик 200 минг кишига ёрдам қўлини чўзмоқчи.

БМТ Озиқ-овқат дастурининг Тожикистондаги ваколатхонаси директори Златана Милишич “қишлоқ жойлардаги тахминан 10 фоиз ёки 500 минг одам мунтазам равишда тўйиб овқатланмасликдан қийналаётгани ва бу эса ўта хатарли” эканини билдирди.

Унинг айтишича, Озиқ-овқат дастури 2007 йил июлдан Тожикистонда икки йиллик лойиҳани амалга ошира бошлаган. Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади тақрибан 600 минг кишини 23 миллион доллар миқдоридаги 37 минг 700 тонна озиқ-овқат билан таъминлашдан иборатдир. Лойиҳа доирасида ҳомиладор аёллар, сил билан оғриганлар, шунингдек, қиш қаҳратонидан зарар кўрган кишилар озиқ-овқат маҳсулотлари билан доимий равишда таъминлаб турилиши таъкидланмоқда.
XS
SM
MD
LG