Линклар

Портлашда генерал ҳалок бўлди


Покистоннинг Равалпинди шаҳрида рўй берган портлашда етти киши, жумладан, Покистон армияси генерали нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, худкуш ўзини генерал кетаётган машина яқинида портлатиб юборган. Мазкур ҳужумда яна 25 киши тан жароҳати олган.

Шунингдек, қуролланган бир гуруҳ шахслар Буюк Британиянинг Покистондаги ноҳукумат ташкилоти қароргоҳига ҳужум қилган. Маълум бўлишича, бу ҳужум оқибатида 4 киши нобуд бўлган, 15 киши тан жароҳати олган. Британия ташкилоти маҳаллий аҳолига таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида кўмак бериб келган.
XS
SM
MD
LG