Линклар

“Оскар” совриндорлари аниқланди


Лос-Анжелесда Америка киноакадемиясининг “Оскар” мукофоти совриндорлари номи эълон қилинди.

Ака-ука Коэнларнинг “Қариялар яшолмайдиган юрт” драмаси 2007 йилнинг энг яхши фильми, деб топилди. “Энг яхши хорижий фильм” номинациясида австриялик киноижодкорларнинг “Қалбаки пул ясовчилар” фильми ғалаба қозонди.

“Энг яхши аёл бош роли” мукофотига “Пуштиранг ҳаёт” фильмида бош каҳрамон ролини ўйнаган франциялик Мэрион Котийар сазовор бўлди. “Энг яхши эркак бош роли” совринига Дениэл Дей Льюис лойиқ топилди.
XS
SM
MD
LG