Линклар

Медведeв Сербия вакиллари билан учрашди


Россия президентлигига номзод, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Дмитрий Медведев Белградда Сербия расмийлари билан музокаралар ўтказди.

Сербия президенти Борис Тадич ва бош вазир Воислав Коштуница билан ўтказган музокаралар чоғида Д.Медведев Россия Косово борасида ўз позициясини ўзгартирмаслигини билдирган.

“Қисқа сафаримиздан асосий мақсад Косово ноқонуний йўл билан ўз мустақиллигини эълон қилган бир пайтда Сербия ҳукуматини қўллаб-қувватлашдан иборатдир”,- деди Дмитрий Медведев.

Россия ҳукумати Сербия каби Косово мустақиллигига қарши чиқмоқда. Шунингдек, Белграддаги музокаралар чоғида Сербия ҳудуди орқали янги газ қувури ётқизиш лойиҳаси муҳокама қилингани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG