Линклар

logo-print

Туркия курд исёнчиларига қарши урушни давом эттиряпти


Туркия қўшинларининг Ироқ шимолида яширинаётган курд жангариларига қарши қаратилган ҳарбий амалиётлари давом этмоқда. 25 февраль куни Туркия артиллерияси Ироқ чегарасидаги тоғли ҳудудларни ўққа тутди.

Туркия расмийларининг билдиришича, 19 февралдан буён ўтказилаётган амалиётлар натижасида жангариларга катта талафот етказилган, айни пайтда улар жануб томонга чекинмоқда.

Шу пайтгача юздан ортиқ жангари ва ҳукумат кучларидан 15 аскар нобуд бўлгани айтилмоқда.

Туркия қўмондонлиги якшанба куни ҳарбий вертолётнинг ҳалокатга учраши сабаблари ўрганилаётганини маълум қилди. Курдистон ишчилар партияси эса вертолёт жангарилар томонидан уриб туширилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG