Линклар

Қирғизистон Россиядаги фуқароларидан ташвишда


Қирғизистон ҳукумати Россияда меҳнат қилаётган ўз фуқароларининг ўлдириб кетилиши юзасидан жиддий ташвиш билдирди.

Хабарларга кўра, Қирғизистоннинг жорий йил давомида Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган фуқаролари сони саккизтага етган.

Қирғизистон парламентида қабул қилинган баёнотда депутатлар Россия ҳукуматини бу фуқароларнинг ўлдирилиши юзасидан зудлик билан тергов ўтказишга чақирган. Бу фуқаролар миллий нафрат асосида амалга оширилган жиноят қурбони бўлгани тахмин қилинмоқда.

Сўнгги икки ой давомида Россияда ўзбекистонлик тўрт меҳнат муҳожири ҳам ўлдириб кетилди.
XS
SM
MD
LG