Линклар

Козулин хотинининг дафн маросимида қатнашади


Беларус мухолифати етакчиси Александр Козулинга рафиқасининг дафн маросимида иштирок этишга рухсат берилди.

Аввалроқ Беларус ҳукумати қамоқ жазосини ўтаётган А.Козулинга дафн маросимида қатнашишга рухсат бермагани сабабли у норозилик сифатида очлик эълон қилганди. Маълум бўлишича, А.Козулин уч кунга озодликка чиққан.

А.Козулин бундан икки йил аввал ҳукуматга қарши норозилик намойишлари уюштирганликда айбланиб, 5,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.
XS
SM
MD
LG