Линклар

Нью-Йорк филармонияси оркестри Пхеньянда катта концерт берди


Бу америкалик санъаткорларнинг Шимолий Корея тупроғида берган илк концертидир. АҚШ ва Шимолий Корея мадҳиялари билан бошланган концерт КХДР миллий телевидениеси орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди.

Оркестр раҳбари Лорин Маазел бу концерт давлатлар ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланишига туртки бўлишига умид билдирди.

Таъкидлаш жоизки, бу икки давлат ўртасида узоқ йиллардан буён дипломатик муносабатлар мавжуд эмас эди.
XS
SM
MD
LG