Линклар

Тартибсизликлар мавзуи мажлис кун тартибида бўлди


Сербия Миллий хавфсизлик кенгаши ўтган ҳафтада Белградда рўй берган тартибсизликлар юзасидан мажлис ўтказди. Мажлисда серб полициясининг тартибсизликлар чоғида пойтахтдаги хорижий элчихоналарни ҳимоя қила олмагани масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Ўтган ҳафтада Косово мустақиллиги эълон қилинишига қарши Белградда ўтказилган норозилик акциясидан сўнг намойишчилар АҚШ, Буюк Британия, Бельгия, Германия ва Хорватия элчихоналарига ҳужум қилган эди. Бу тартибсизликлар чоғида бир киши нобуд бўлиб, юздан ортиқ фуқаро тан жароҳати олганди.
XS
SM
MD
LG