Линклар

Турклар курд исёнчиларидан 150дан ортиғини ўлдирди


Ироқ шимолида ҳарбий амалиётлар ўтказаётган Туркия қўшинлари шу кунгача Курдистон ишчилар партиясининг 150дан ортиқ жангариси ўлдирилганини маълум қилди. Мазкур амалиётларда Туркия армиясининг 17 аскари нобуд бўлган.

Курдистон ишчилар партияси Туркия ҳарбийлари тарқатган маълумотга ўз муносабатини билдиргани йўқ.

Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат ҳарбийларининг Ироқ шимолида ўтказаётган амалиётларини ёқлаб чиқди.

“Ироқ шимолида жойлашган террорчилик ташкилотлари нафақат сиёсий барқарорликка, балки давлатимиз ва халқимизга ҳам катта таҳдид солади. Терроризмга қарши курашимиз эса кўп томонлама иқтисодий ва сиёсий алоқаларимизни мустаҳкамлайди”,- деди Туркия бош вазири.
XS
SM
MD
LG