Линклар

ЎЗБЕК ОИЛАЛАРИДА “АЛИЯ” СЕРИАЛИНИ КЎРИШ ТАЪҚИҚЛАНМОҚДА

  • Озодлик

Ўзбекистон телевидениесининг “Ёшлар” телеканали орқали намойиш этилаётган “Алия” турк сериалини томоша қилиш баъзи ўзбек хонадонларида қаттиқ таъқиқланмоқда. Бундай чеклов, айниқса, кўп болали ва келинли хонадонларда кучайган.

“Киройи келининг шундай бўлса…”

Ўзбек қайноналари, одатда, ўз келинларининг сипо ва тавозели бўлишларини хуш кўрадилар. Уларнинг эътирофича, ушбу фильм ўзбекона аҳлоқ-одоб меъёрларига мувофиқ келмайди. Айниқса, келиннинг қайнонага мутлақо қарши бўлиши, унга нисбатан қўрс муомала қилиши, ўғилнинг она билан эмас, балки келин билан бамаслаҳат иш қилиши ва ҳатто қизнинг онаси билан совуқ муносабатда бўлиши - буларнинг барчаси рисоладаги ёш қиз-жувонларни ҳам йулдан урадиган ҳолатлардир.
“Оврупоча ҳаёт тарзига тақлид қилиш кундан-кунга авж олаётган давримизда фарзандларимизнинг бундай фильмлар томоша қилиши, шубҳасиз, оилада янги низолар келтириб чиқаради, келишмовчиликларни кўпайтиради”, дея таъкидлайди кекса онахонлардан бири.

Ўз ҳақлари учун кураш

Ўзбек зиёли аёлларининг фикрича эса эрининг мунтазам хиёнатини кечира олмаган ёш аёлнинг ўзи ва болалари тақдири учун қайғуриши, бунинг учун курашиши оилаларда азалдан мавжуд бўлган келишмовчиликларни йўқ ердан пайдо қилишга ёки уларни кучайтиришга қодир эмас.
Айтиш жоизки, “Алия” ўзбек аёлларининг эрмагига айланмиш сериаллар орасида ғазабга дучор бўлган илк фильм эмас. Бу фильмдан бироз аввалроқ намойиш этилган бошқа бир турк сериали – “Муҳаббат дардлари” ҳам баъзи ўзбек жамиятида турли мунозараларга сабаб бўлган ва ҳатто охиригача етказилмай намойиши тўхтатилган эди.
XS
SM
MD
LG