Линклар

Олмаоталиклар қуролсизланяпти


Олмаота ички ишлар департаменти матбуот хизматининг билдиришича, қурол-аслаҳаларни ихтиёрий топшириш тадбири бошланганидан буён шаҳарликлар томонидан йигирмадан зиёд ўқотар қурол топширилган. Топширилган қуролларнинг катта қисмини силлиқ стволли милтиқлар, газли тўппончалар ва қирқма милтиқлар ташкил қилган.

Олмаоталиклар ҳеч қаерда қайддан ўтмаган қуролларни ўзлари яшаётган туман ички ишлар бошқармаларига олиб келиб, уларни тахминан 100 АҚШ долларидан 1000 АҚШ долларигача бўлган ҳақ эвазига давлатга топширмоқда.

Уч ойга мўлжалланган мазкур тадбир 2008 йилнинг 1 февралида бошланган бўлиб, 30 апрелгача давом этади.
XS
SM
MD
LG