Линклар

Фаластинлик беш фуқаро ҳалок бўлди


Исроил ҳарбийларининг Ғазо минтақасида амалга оширган ҳаво зарбаси оқибатида Фаластиннинг беш фуқароси нобуд бўлди.

Чоршанбага ўтар кечаси ҳам Исроил ҳарбийларининг Бурайж қочқинлар лагери яқинида амалга оширган ҳаво зарбасида “Исломий жиҳод” ҳаракатининг бир аъзоси ҳалок бўлган эди.

“Франс-пресс” ахборот агентлигининг билдиришича, Исроил-Фаластин ўртасидаги ноябрь ойида бошланган тинчлик музокараларидан буён шу кунгача 200 фуқаро нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG