Линклар

Жосуслар фош этилди


Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг Олмаота шаҳри департаменти хорижий давлатлар разведкаси учун ишлаган бир неча кишини фош қилди.
Жосусликда айбланиб қўлга олинганлар орасида чет эл фуқаролари ҳам, қозоғистонликлар ҳам бор.

“Ўтган йили департаментимизга келиб тушган тезкор маълумотлар асосида чет эллик бир фуқаро махфий маълумотларни олиш вақтида қўлга олинди ва Олмаота шаҳри ҳарбий суди ҳукми билан 11 йилга озодликдан маҳрум этилди. Жорий йил февралда эса Олмаотада яшаб келган қозоғистонлик икки фуқаро бошқа давлат фойдасига махфий маълумотларни йиғиб бергани учун қўлга олинди. Ҳозир уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов кетмоқда”,- деди Олмаота шаҳри миллий хавфсизлик департаменти матбуот котиби Бўлатбек Тўлетаев.

Шунингдек, маълум бўлишича, ноқонуний муҳожирликка қарши кураш йўналиши бўйича 30 та жиноят иши очилган, 729 та чет эллик фуқаро Қозоғистондан чиқариб юборилган. Улар орасида мамлакатда бўлиш тартибини бузган хитойлик, туркиялик, ўзбекистонлик, қирғизистонлик ва тожикистонлик фуқаролар бор.
XS
SM
MD
LG