Линклар

logo-print

Ракета 12 жангарини ўлдирди


Покистоннинг Шимолий Вазиристонида амалга оширилган ракета зарбаси оқибатида 12 жангари нобуд бўлди.

Бу ҳақда маълум қилган маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, учувчисиз бошқарилаётган самолётдан отилган ракета жангарилар беркинган хонадонни ер билан яксон қилган.

Айрим кузатувчиларнинг таъкидлашича, АҚШ қўшинлари сўнгги пайтларда Покистон ҳудудида ҳам учувчисиз ҳарбий самолётлардан жангариларга зарба бермоқда. Бироқ АҚШ ва Покистон ҳарбийлари бу маълумотни расман тасдиқлагани йўқ.

Покистон ва Афғонистон ҳукуматларига қарши курашаётган жангариларнинг айнан Шимолий Вазиристонда бошпана топгани тахмин қилинади.
XS
SM
MD
LG