Линклар

Жаҳон мусулмонларининг 93 фоизи терроризмни қоралайди


“Gallup” агентлиги ўтказган сўров натижалари шундан дарак беради.

Маълум бўлишича, мазкур агентлик олти йил давомида учта қитъада истиқомат қилувчи 50 мингдан ортиқ мусулмон ўртасида сўров ўтказган. Бу сўров натижаларига кўра, мусулмонларнинг кўп қисми 11 сентябрь воқеалари ҳамда бошқа қўпорувчилик ҳаракатларини кескин қоралаган.
Уларнинг етти фоизи эса диний эмас, балки сиёсий сабабларга кўра бу ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини билдирган.
XS
SM
MD
LG