Линклар

logo-print

Исроил Ғазода кенг қамровли ҳарбий амалиётлар ўтказиши мумкин


Исроил мудофаа вазири ўринбосари Матан Вильнаининг билдиришича, бу амалиётлардан асосий мақсад жангариларнинг Исроил ҳудудига қилаётган ракета ҳужумларини тўхтатишга қаратилган.

Пайшанба куни Ғазо минтақасидан Исроил ҳудудига ракета отилиши оқибатида бир киши тан жароҳати олган эди. Бунга жавобан Исроил ҳарбий авиацияси Ғазо минтақасига ҳаводан зарба берди. Хабарларга кўра, бу зарбалар оқибатида 18та фаластинлик ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG