Линклар

logo-print

Туркия Ироқдаги амалиётини тугатди


Туркия ҳукумати Ироқ шимолида курд исёнчиларига қарши ўтказилган амалиётлар ниҳоясига етганини эълон қилди.

Туркия Мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотда айтилишича, амалиётлардан кўзланган мақсадга эришилган ҳамда ҳарбийлар ўз ватанига қайтарилган.

Туркия ҳарбийларининг билдиришича, мазкур амалиётлар оқибатида 240га яқин жангари ўлдирилган.

Туркия ҳарбийларининг бу баёнотидан бироз аввал Ироқ ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарий “Озодлик” радиосига Туркия ҳукумати ўз қўшинларини Ироқ шимолидан олиб чиқаётганини билдирганди.
XS
SM
MD
LG