Линклар

logo-print

Шаҳзода Гарри Афғонистондан ватанига қайтди


Афғонистонда 10 ҳафта мобайнида ҳарбий хизмат ўтаган шаҳзода Гарри ўз ватанига қайтиб келди.

Қиролича Елизавета иккинчининг невараси шаҳзода Гарри ўтган йилнинг декабрь ойидан буён шу пайтгача Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида хизмат қилаётганди. Гаррининг Афғонистонда хизмат қилаётгани ҳаммадан сир тутилаётган эди.

Бироқ бу сирни фош этувчи видеолавҳа АҚШдаги Интернет сайтларидан бирида пайдо бўлгандан сўнг Буюк Британия Мудофаа вазирлиги шаҳзода Гаррини зудлик билан ўз ватанига қайтаришга қарор қилди.
XS
SM
MD
LG