Линклар

Туркия ҳаракатлари олқишланмоқда


АҚШ ва Ироқ ҳукуматлари Туркиянинг Ироқ шимолида курд исёнчиларига қарши ўтказилган амалиётларни тўхтатганини олқишлади.

Куни-кеча Туркия Мудофаа вазирлиги Ироқ шимолидаги амалиётлардан кўзланган мақсадга эришилгани ҳамда ҳарбийлар ўз ватанига қайтганини маълум қилган эди.

Туркия ҳарбийларининг билдиришича, мазкур амалиётларда 240га яқин жангари ўлдирилган.

Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдуғон расмий Бағдодни Ироқ шимолидаги жангарилардан келаётган таҳдидларни бартараф этишда кўмак беришга чақирди.
XS
SM
MD
LG