Линклар

Арман мухолифати француз элчихонаси олдида тўпланди


Арманистон мухолифати Франциянинг Еревандаги элчихонаси олдига тўпланиб, ўз норозилик намойишларини давом эттирди.

Арманистон полицияси Ереван марказида бир неча кундан буён ўтказилаётган намойиш иштирокчиларини куч билан тарқатиб юборди.

Собиқ президент Левон Тер-Петросян тарафдорлари 19 февраль кунги президент сайловида қонунбузарликлар содир этилганини даъво қилиб, ўн кундан буён пойтахт марказида норозилик намойиши ўтказиб келаётган эди

Хабарларга кўра, полиция ходимлари шаҳар марказидаги барча кўчаларни ёпиб қўйган. Мухолифат штаби жойлашган бино қуршовга олиниб, Левон Тер-Петросян уй қамоғига ташланган. Полициянинг куч ишлатиши оқибатида бир қанча намойишчи тан жароҳати олган.

ЕХҲТ раиси, Финляндия ташқи ишлар вазири Илка Канерва намойишчиларга қарши куч ишлатилишини кескин қоралади.
XS
SM
MD
LG