Линклар

Исроил Ғазодаги операцияларини давом эттиради


Инсон талафотларига қарамай, Исроил Ғазодаги жангариларга қарши ҳарбий амалиётларини давом эттиришини билдирди.

Кўплаб тинч фуқароларнинг ўлимига сабаб бўлган ушбу ҳарбий амалиётлар халқаро жамоатчилик томонидан кескин танқид қилинмоқда. Жумладан, ЕИ Исроилнинг керагидан ортиқ куч ишлатаётганини қоралаб чиқди. БМТ бош котиби Пан Ги Мун ҳам бу танқидларга қўшилди.

Ҳафта бошидан буён авж олган ҳарбий амалиётлар давомида Исроил кучлари Ғазо минтақасида 60дан зиёд кишини ўлдирди. Ўлдирилганлар орасида тинч фуқаролар ҳамда ёш болалар бор.
XS
SM
MD
LG