Линклар

Маҳмуд Аҳмадийнажот Ироққа ташриф буюрди


Бағдодда Эрон президенти ироқлик ҳамкасби Жалол Талабоний билан музокаралар ўтказди ва сўзлашувлар дўстона ва биродарлик руҳда ўтганини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, бу ташриф икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг янги саҳифасини очади ва минтақадаги ҳамкорлик муҳитини яхшилашга ёрдам беради. Томонлар ўзаро муносабатларни имкон даражада яхшилаш ниятида ва бунинг учун барча имкониятлар мавжуд.

Ж.Талабоний Эрон раҳбарининг Бағдодга ташрифини тарихий, дея атади. Икки давлат ўртасида 1980 йилларда юз берган урушдан буён Эроннинг ҳеч бир раҳбари Ироқ ҳудудига қадам босмаганди.

АҚШ президенти Жорж Буш Ироқ раҳбариятига мурожаат этиб, уларни М.Аҳмадийнажотдан Ироқдаги исёнчи кучларга замонавий қуроллар етказиб беришни тўхтатишни талаб қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG