Линклар

Россияда президент сайлови ўтказилди


Сайловда президент Владимир Путин танлаган ворис Дмитрий Медведевнинг ғалаба қозониши кутилмоқда.

Сўров натижаларига кўра, бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва “Газпром” компанияси раҳбари 42 ёшли Д.Медведев сайловчиларнинг 60 фоиздан кўп овозини олиши мумкин. Президент сайловида иштирок этаётган қолган 3 номзод - Коммунистик партия етакчиси Геннадий Зюганов, популист ва миллатчи сиёсатчи Владимир Жириновский ва Демократик партия раҳбари Андрей Богдановдан ҳеч бири унга жиддий рақиблик қила олмайди.

Айрим мухолифат етакчилари ушбу сайловини “сохта”, дея қоралаб чиқди. Бу сайловга Кремлга қарши бўлган бирор бир мустақил номзод қўйилмади.

Кузатувчилар президент сайлови давомида қоидабузарликларга йўл қўйилганини билдирди. Жумладан, Астрахан вилоятида кузатувчилар сайлов участкаларига деярли яқинлаштирилмаган. Президентликка номзод Г.Зюганов ҳам губернаторлар сайловчиларни очиқчасига ҳукмрон партия номзодига овоз беришга чақираётганини маълум қилди.

Д.Медведев ўтган саккиз йил давомида президент В.Путин юргизган сиёсатни давом эттиришга ваъда бермоқда. Россиянинг янги президенти этиб сайланган тақдирда у В.Путинни бош вазир лавозимига тайинлайди.
XS
SM
MD
LG