Линклар

Намойишчилар билан тўқнашувда қурбонлар бўлди


Арманистон Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, милиция ва сайлов натижаларидан норози намойишчилар ўртасида рўй берган тўқнашувлар оқибатида 8 киши ўлдирилган.

Вазирлик матбуот вакили Саят Ширинян ўлганларнинг кимлигини айтмайди, бироқ зўравонликлар давомида 33 милиционер жароҳатланганини билдирди. Айни пайтда Ереван кўчаларини зирҳли машиналар ва ҳарбийлар назорат қилмоқда.

Шанба куни кечқурун президент Роберт Кочарян 20 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилди.

ЕХҲТ эса шошилинч тарзда Арманистонга ўз вакилини юбормоқда. У президент сайлови ортидан ҳукумат ва мухолифат ўртасида пайдо бўлган бўҳрондан чиқиш йўлларини излашда воситачилик қилади. Элчи Хеики Талвити сайловда ғалаба қозонган Серж Саркисян ҳамда мухолифат етакчиси Левон Тер-Петросян билан учрашади.
XS
SM
MD
LG