Линклар

Венада Атом энергияси халқаро агентлиги йиғилиши бошланди


Унда агентликнинг 22 февраль куни Эрон ядровий дастури борасида эълон қилган ҳисоботи муҳокама қилинади. Мазкур ҳисоботда Атом энергияси халқаро агентлиги расмий Теҳрон ўз ядровий дастури борасида мавжуд саволларга жавоб берганини маълум қилган эди.

Шунингдек, 3 март куни БМТ Хавфсизлик кенгашида ҳам Эронга қарши навбатдаги санкцияларни қўллаш масаласи муҳокама қилинади.

Январь ойида БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси ва Германия ташқи ишлар вазирлари ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга қарши янги резолюция лойиҳаси матни борасида келишувга эришган эди.
XS
SM
MD
LG