Линклар

logo-print

Афғонистон жанубида канадалик аскар ҳалок бўлди


Хабарларга кўра, йўл четига ўрнатилган бомба портлаши якшанба куни Қандаҳор яқинидаги Панжаваи туманида содир этилган.

Ҳозир Афғонистонда НАТО қўмондонлиги остида канадалик 2500 ҳарбий хизмат қилмоқда. 2002 йилдан буён шу пайтгача Афғонистонда канадалик 79 аскар ва бир дипломат ҳалок бўлган.

Халқаро кучлар қўмондонлиги эса Ҳилманд вилоятида ўтказилган ҳарбий амалиёт оқибатида 20дан ортиқ жангари ўлдирилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG