Линклар

logo-print

Жасадлар ватанига текинга олиб келинади


“Тожик эйр” ва “Тожикистон темир йўллари” ширкатлари Россия ва МДҲнинг бошқа мамлакатларига пул топиш илинжида кетиб, ўша ерда вафот этган тожикистонлик фуқаролар жасадини ватанга бепул олиб келиш юзасидан қарор қабул қилди.

Бу ҳақда маҳлум қилган “Тожикэйр” авиаширкати матбуот хизмати вакилининг сўзларига кўра, бир тобутни етказиб келиш учун тахминан 3000 АҚШ доллари сарфланади. Аксарият кам таъминланган тожик оилалари эса бундай маблағни тўплай олмайди.

Расмий манбалардан олинган маълумотларга кўра, сўнгги икки ойи давомида Тожикистонга 68 меҳнат муҳожирининг жасади келтирилган. Бу эса ўтган йилгига нисбатан 24 фоиз кўпдир.
XS
SM
MD
LG