Линклар

Куёв экстрадиция қилинмади


Қозоғистон Бош прокуратураси Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Ақаевнинг куёви Одил Тўйғанбоевни ўз юртига экстрадиция қилмади.

“2007 йилнинг июнь ойида Қирғизистон Бош прокуратураси бизга мурожаат қилиб, Одил Тўйғанбоевни Қирғизистон ҳудудида содир этган жиноятлари учун ушбу давлат ҳуқуқ-тартибот идораларига топширишни сўраган. Аммо Қозоғистон Бош прокуратураси қирғизистонлик ҳамкасблари сўровига рад жавобини берди”, - деди Қозоғистон бош прокурори ўринбосари Ерғали Мирзадинов.

Маълум бўлишича, Одил Тўйғанбоевга нисбатан Қирғизистонда 6 та жиноят иши қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG