Линклар

Тартиббузарликда гумонланганлар ҳибсга олинди


Арманистон Бош прокуратураси ўтган ҳафтада Ереванда рўй берган тартиббузарликларга алоқадорликда гумонланган 30 киши ҳибсга олинганини маълум қилди.

1 март куни милиция ва мамлакатда ўтказилган президент сайлови натижаларидан норози бўлган намойишчилар ўртасида рўй берган тўқнашувларда 8 киши ҳалок бўлган эди. Пойтахтдаги тартиббузарликлардан сўнг мамлакат президенти фавқулодда ҳолат эълон қилганди.

Ҳукумат ва мухолифат ўртасида воситачилик қилаётган ЕХҲТ махсус вакили куни-кеча Ереванда томонлар вакиллари билан учрашди.
XS
SM
MD
LG