Линклар

Полиция ходими ҳалок бўлди


Афғонистон шарқида маҳаллий ҳукумат биносига ҳужум уюштирилиши оқибатида полициянинг бир ходими нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, худкуш ўз машинасида ҳукумат биносига яқинлашишга уринган, бироқ полиция ходимлари унга қарата ўч очган. Оқибатда худкуш бошқараётган машина ҳукумат биноси яқинида портлаб кетган.

Куни-кеча ҳам Хўст вилоятида худкуш ўз машинасини маҳаллий ҳукумат биноси яқинида портлатиб юборганди. Бу портлашда тўрт киши, жумладан, НАТОнинг икки аскари ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG