Линклар

logo-print

Эрон билан янги музокаралар ўтказиш таклиф қилиняпти


Жаҳоннинг қудратли давлатлари расмий Теҳроннинг ядровий дастури борасида Эрон ва ЕИ ўртасида янги музокаралар ўтказишни таклиф қилмоқда.

Буюк Британия, Хитой, Россия, Франция, Германия ва АҚШ вакилларининг бу ҳақдаги қўшма баёноти БМТ Хавфсизлик кенгаши ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга қарши навбатдаги санкцияларни қабул қилганидан сўнг эълон қилинди.

Хабарларга кўра, мазкур давлатлар Эроннинг уранни бойитиш ишларидан воз кечиши эвазига бу мамлакат билан иқтисодий ва савдо-сотиқ соҳаларида ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирган.
XS
SM
MD
LG