Линклар

“Газпром” Украинага газ беришни янада қисқартиради


“Газпром” ширкати матбуот котиби Сергей Куприянов Россия томони газ ҳажмини яна 25 фоиз қисқартириши тўғрисида Украинани огоҳлантирди.

“Ўтказилган музокараларда силжиш бўлмагани ҳамда январь ва февраль ойларида етказиб берилган газ учун “Нафтогаз” томонидан шартнома имзоланмагани боис, бугун кечки соат саккиздан бошлаб Украинадаги истеъмолчиларга етказиб берилаётган газ ҳажмини яна 25 фоиз қисқартиришга қарор қилинди. Бу қароримиз Европадаги истеъмолчиларга таъсир этмайди. “Газпром” ширкати украиналик ҳамкасбларимиз билан музокаралар ўтказишга тайёр”,- деди Сергей Куприянов.

3 март куни ҳам “Газпром” ширкати Украинанинг Россия олдидаги ҳозирги қарзи қарийб 600 миллион АҚШ долларини ташкил этганини билдириб, етказилиб берилаётган газ ҳажмини 25 фоиз қисқартирганди.

Украина газ ҳажмининг қисқартирилиши европалик истеъмолчиларга ҳам таъсир этишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG