Линклар

Қийноқларга қарши коалиция аъзолари Душанбеда учрашди


“Марказий Осиёда қийноқларнинг олдини олиш” лойиҳаси доирасида коалиция таркибига кирган Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳуқуқ ҳимоячилари, ҳуқуқшунослар ва журналистлар Душанбеда қийноқларга доир муаммолар атрофида баҳслашди.

Анжуманда тожикистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари мамлакатда қийноққа солинган шахслар тўғрисида аниқ маълумотлар йўқлигини маълум қилди.

Тожикистондаги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бюроси директори Қаҳрамон Сангиновнинг билдиришича, мамлакат қонунчилигида қийноқлар учун жиноий жавобгарликка борлигига қарамай, Жиноят кодексида бу борада алоҳида модда йўқ. Шунинг учун ҳам жойларда қийноқлар қўлланилаётгани борасида нодавлат ташкилотлар ҳам, давлат идоралари ҳам маълумотлар тўпламайди.

Шунга қарамай, Қ.Сангиновнинг айтишича, ҳар йили ҳуқуқ-тартибот идораларининг тергов чоғида қийноқ усулларини қўллаган юзлаб ходими жиноий жавобгарликка тортилмоқда.
XS
SM
MD
LG