Линклар

Виктор Юшченко Қозоғистонга келди


Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Украина президенти Остонага Қозоғистонда Украина йилининг очилиши муносабати билан ташриф буюрган.

Мазкур тадбирга бағишланган тантанали маросим пойтахтдаги Конгресс-холлда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Украина раҳбари иштирокида бўлиб ўтди.

Икки мамлакат президентлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар чоғида ёнилғи-энергетика сектори, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди ва бир қатор битимлар имзоланди. 6 март куни Қозоғистон-Украина бизнес форуми бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бундан ташқари, 6 март куни В.Юшченко Қозоғистон бош вазири Карим Масимов, парламент раиси Аслан Мусин ҳамда Қозоғистондаги украин диаспораси вакиллари билан учрашади.
XS
SM
MD
LG