Линклар

logo-print

Кочарян фавқулодда ҳолатни бекор қилмайди


Арманистон президенти Роберт Кочарян халқаро ҳамжамиятнинг мамлакатда жорий этилган фавқулодда ҳолатни бекор қилиш чақириқларини рад этди.

Роберт Кочарян фавқулодда ҳолат бекор қилинган тақдирда ҳам мухолифат вакилларига намойиш ўтказишга рухсат берилмаслигини маълум қилди.

Ўтган ҳафтада президент сайлови натижаларига қарши норозилик намойиши иштирокчилари ва милиция ўртасида рўй берган тўқнашувлардан сўнг Р.Кочарян 20 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилган эди. Еревандаги бу тартиббузарликларда саккиз фуқаро нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG