Линклар

Динлараро доимий мулоқот ўтказилади


Ислом ва насроний дини етакчилари ўзаро алоқаларни ривожлантириш мақсадида доимий равишда мулоқот ўтказишга келишиб олди. Икки дин вакилларининг қўшма баёноти Ватиканда ўтказилган икки кунлик учрашувлардан сўнг қабул қилинди.

Баёнотга кўра, икки дин намояндаларининг биринчи мулоқоти ноябрь ойида Римда бўлиб ўтади. Ҳар томондан 20дан ортиқ уламо қатнашадиган бу учрашувда Рим папаси Бенедикт XVI ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG