Линклар

Афғонлар норозилик намойишини давом эттиряпти


Афғонистонда Дания газеталарида Муҳаммад алайҳиссаломнинг карикатураси чоп этилишига қарши ўтказилаётган норозилик намойишлари давом этмоқда.

Хабарларга кўра, Логар вилоятида бўлиб ўтган намойиш иштирокчилари Дания ва Нидерландия байроқларига ўт қўйиб, Рим папаси Бенедикт XVI портретини йиртиб ташлаган.

Айни пайтда кўпгина мусулмон давлатлари яқин кунларда Нидерландияда намойиш этилиши кутилаётган ислом динини танқид қилувчи фильмнинг катта экранларга қўйилмаслигини талаб қилди.
XS
SM
MD
LG