Линклар

Маҳмуд Аббос “Ҳамас”сиз сулҳга рози эмас


Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Исроил ҳукумати Ғазо минтақасини назорат қилаётган “Ҳамас” ҳаракати билан сулҳ тузмагунча, тинчлик музокараларига қайтмаслигини маълум қилди.

Маҳмуд Аббоснинг бу баёноти АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс билан ўтказилган музокаралардан сўнг янгради. Бу музокараларда М.Аббос АҚШ давлат котиби билан сўнгги ҳафталар давомида Исроил-Фаластин ўртасида рўй берган зўравонликларга барҳам бериш йўлларини муҳокама қилди.

5 март куни Исроил ташқи ишлар вазири Зипи Ливни ва мудофаа вазири Эҳуд Барак билан учрашган К.Райс ўзаро сўзлашувда тинчликни қайта ўрнатиш, жумладан, Исроилга қарши уюштирилаётган ракета хуружларини тўхтатиш масалалари, шунингдек, музокараларга қайтиш зарурати муҳокама қилинганини билдирди.
XS
SM
MD
LG