Линклар

Ҳиллари Клинтон муҳим ғалабаларга эришди


Демократ Ҳиллари Клинтон АҚШ президентлигига номзодларни саралаш учун Огайо, Техас ва Род-Айленд штатларида ўтказилган дастлабки овоз беришда ғалаба қозонди.

Шу пайтгача 11 штатда ўтказилган саралаш жараёнида Ҳ.Клинтоннинг рақиби Барак Обама ғалаба қозониб келаётган эди. 4 март кунги дастлабки сайловда Барак Обама фақат Вермонт штатида ютиб чиқди.

Республикачилардан эса кутилгандек Жон Маккейннинг қўли баланд келди. Мазкур ғалаба билан Жон Маккейн республикачилар номидан АҚШ президентлигига номзод бўлиш ҳуқуқига эга бўлди.
XS
SM
MD
LG