Линклар

logo-print

“Газпром” Украинага газни тўлиқ ҳажмда етказиб беради


“Газпром” Украинанинг Россия олдидаги ҳозирги қарзи қарийб 600 миллион АҚШ долларини ташкил этгани ҳамда янги шартнома имзоланмагани сабабли етказилиб берилаётган газ ҳажмини 50 фоиз қисқартиргандан сўнг ширкат газ таъминоти аввалги ҳолатига қайтганини маълум қилди.

Бундан бироз аввал Украина президенти Виктор Юшченко бош вазир Юлий Тимошенкони расмий Москва билан музокаралар ўтказишга чақирган эди.
В.Юшченко томонидан бош вазирга йўлланган мактубда ҳукуматнинг газ масаласида Россия билан музокаралар олиб бора олмагани ҳам танқид қилинган эди.

Ҳукумат мажлиси ўтказган Юлия Тимошенко Украина Россия газини Европага экспорт қилишда ўз мажбуриятларини бажариши ҳамда ишончли ҳамкор бўлиб қолажагини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG