Линклар

Ўзбекистон НАТО билан яқин ҳамкорликка тайёр


Ўзбекистон ҳукумати НАТОга аъзо давлатларга ўз ҳудудидаги ҳарбий иншоотлардан фойдаланишга рухсат берган бўлиши мумкин.

Москвада ўтган матбуот анжуманида бу ҳақда маълум қилган НАТОнинг Кавказ ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Роберт Симмонснинг айтишича, айни пайтда АҚШ қўшинлари Ўзбекистондаги ҳарбий иншоотлардан фойдаланмоқда.

Шу пайтгача фақат Германия Ўзбекистоннинг Термиздаги аэропортидан НАТОнинг Афғонистондаги ҳарбийларига маҳсулотлар етказиб беришда фойдаланиб келаётгани маълум эди.

2005 йилда Андижонда юз берган қонли воқеалар ортидан расмий Тошкент АҚШни Хонободдаги ҳаво базасидан ҳайдаб чиқарган эди.
XS
SM
MD
LG