Линклар

logo-print

Миграция ОИТВ тарқалиши омили сифатида кўриляпти


Қозоғистон пойтахтида одам иммун танқислиги вируси (ОИТВ) тарқалиши кўрсаткичи тобора ўсиб бораётгани ички ва ташқи миграциянинг кучайгани билан боғлиқлиги айтилмоқда.

Остона соғлиқни сақлаш департаменти директори Темирлан Карибеков сўнгги уч йил ичида Қозоғистон пойтахтида ОИТВ билан хасталанганлар миқдори 28 фоиздан 49 фоизга кўтарилганини билдирди.

Унинг айтишича, пойтахтда ОИТВ юқтиргани рўйхатга олинган 63 та кишининг ярми бошқа ерлик, уларнинг ҳам 50 фоизини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этади.

Маълум бўлишича, 2007 йилда Қозоғистон пойтахтига доимий ва вақтинча яшаш учун 133 мингдан зиёд одам келган, улардан 14576 тасини узоқ хориждан келганлар, 119016 тасини яқин хориждан келганлар ташкил этган.
XS
SM
MD
LG