Линклар

Туғилган кун фожеага айланди


Албанияда беш яшар эгизакларнинг туғилган кунини нишонлаш маросими катта фожеага айланиб кетди.

Хабарларга кўра, Тирана яқинидаги кўлда рўй берган бу фожеада 16 киши, жумладан, туғилган куни нишонлаётган эгизаклар чўкиб ҳалок бўлган.

Полициянинг билдиришича, маросим иштирокчилари қайиқда кўл бўйлаб сайр қилишга қарор қилган. Бироқ етти киши учун мўлжалланган қайиққа 20 киши чиқиши оқибатида қайиқ чўкиб кетган.
XS
SM
MD
LG