Линклар

logo-print

9 жангари йўқ қилинди


АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги мамлакат шимолида ўтказилган амалиётлар оқибатида тўққиз жангари ўлдирилгани ва саккиз киши ҳибсга олинганини эълон қилди.

Хабарларга кўра, бу амалиётлар чоғида Ироқ ҳукумат кучларининг уч аскари ҳам ҳалок бўлган.

АҚШ ҳарбийларининг билдиришича, ўтказилган амалиётлардан мақсад Нинева вилоятида қўпорувчилик ҳаракатларини содир этган жангариларни йўқ қилиш бўлган. Амалиётлар чоғида кўп миқдорда қурол-аслаҳа мусодара қилинган.
XS
SM
MD
LG