Линклар

Британияликлар Ғазодаги вазиятдан ташвишда


Буюк Британиянинг бир нечта инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ғазо минтақасидаги вазиятдан ташвиш билдирди.

Мазкур ташкилотларнинг биргаликда тайёрлаган ҳисоботда айтилишича, Исроил 1967 йилда Ғазо минтақасини босиб олгандан буён бу ҳудуддаги ҳозирги вазият ўта аянчлидир. Ғазо минтақасидаги аҳолининг 80 фоизи кўрсатилаётган озиқ-овқат кўмагига муҳтождир. Бу ҳудудлардаги ишсизлик 40 фоизга яқинлашиб, хусусий секторда фаолият юритаётган 100 мингга яқин фуқаро ишсиз қолган.

Шунингдек, ҳисоботда маҳаллий шифохоналарга етказиб берилаётган электр қуввати узиб қўйилиши ҳамда сув ва канализация тизимлари абгор аҳволда экани қайд этилган.
XS
SM
MD
LG