Линклар

Македония Грециядан ёрдам кутмасин


Греция ташқи ишлар вазири ўз ҳукумати Македония номи атрофидаги тортишув ҳал этилмагани боис, бу мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиш уринишларини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди.

Греция ҳудудида Македония вилояти бўлгани боис, расмий Афина халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган Македония давлати номини инкор этиб келмоқда.

Греция расмийсининг бу сўзлари Брюсселда ўтказилаётган НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғилиши чоғида янгради. Бу учрашувда НАТО ташқи ишлар вазирлари Албания, Хорватия ва Македониянинг альянсга аъзо бўлиш истиқболларини муҳокама қилди.

Бу учрашув апрель ойида Бухарестда ўтказилиши кутилаётган НАТО саммитига тайёргарлик ўлароқ баҳоланмоқда.

НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффер альянснинг кенгайтирилиши Болқондаги барқарорликни сақлаб қолишга туртки бўлажагини таъкидлади.

Шунингдек, НАТО ташқи ишлар вазирларининг Афғонистондаги вазиятни ҳам муҳокама қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG