Линклар

ХВЖ пулини қайтаришни талаб қиляпти


Халқаро валюта жамғармаси Тожикистон ҳукуматидан бу мамлакатга ажратилган 48 миллион АҚШ долларини қайтаришни талаб қилди.

ХВЖ эълон қилган баёнотда айтилишича, Тожикистон ҳукумати қашшоқликка қарши кураш борасида ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармаган ҳамда бу мамлакатга ажратилган пулларда камомад кузатилган.

Шунингдек, баёнотга кўра, Тожикистон расмийлари молиявий ёрдам кўрсатилиши учун ХВЖга нотўғри маълумотларни ҳам тақдим этган.
XS
SM
MD
LG