Линклар

logo-print

Собиқ губернатор айбдор топилди


Бишкек гарнизони ҳарбий суди Жалолобод вилояти собиқ губернатори, парламент депутати Султон Ўрманаевни 2002 йилда содир бўлган Ахси фожеасининг айбдори, деб топди.

2002 йилда Ахси туманида норозилик намойишига чиққан аҳоли ўққа тутилгани оқибатида олти киши ҳалок бўлган, етти киши яраланган эди. Бишкек гарнизони ҳарбий суди вилоятнинг ўша пайтдаги раҳбари Султон Ўрманаевга фожеа айбдорларидан бири сифатида ҳукм чиқарди. У 5 йилга озодликдан маҳрум этиладиган бўлди.

Айни пайтда Ахси фожеаси юзасидан 46 давлат амалдори шубҳа остига олинган. Бироқ уларнинг асосий қисмига айблов қўйилмаган. Шу сабабли Ахси тумани аҳолиси март ойи сўнггида Ахси фожеасида шубҳа қилинган амалдорлар устидан халқ суди ўтказилишини эълон қилган.

Ахси фожеасисида гумонланганлар рўйхатида мамлакат президенти Қурманбек Бақиев номи ҳам қайд этилган.
XS
SM
MD
LG