Линклар

Абхазия Грузиядан мустақиллиги тан олинишини истамоқда


Абхазия парламенти жаҳон ҳамжамиятини Грузиянинг бу айирмачи ўлкасини мустақил давлат сифатида тан олишга чақирди.

Бу борадаги резолюция депутатларнинг Сухумида ўтказилган йиғилиши чоғида қабул қилинди. Бундан икки кун аввал Жанубий Осетия ҳам ўз мустақиллиги тан олинишини талаб қилган эди.

Айни пайтда Грузия ҳукумати расмий Москванинг айирмачи Абхазия билан алоқаларга жорий этилган тақиқни бекор қилиш қарори юзасидан Россиянинг Тбилисидаги элчисига норозилик нотаси топширди.

Брюсселда журналистлар билан суҳбатда Грузия парламенти спикери Нино Буржанадзе Россиянинг бу ҳаракатлари ҳудудий манфаатларга асослангани, у Абхазияни секин-аста ўзига қўшиб олиш ниятида эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG